Навоий вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаро Қ.М Навоий шаҳрида яшаган 1998 йилда туғилган М.Ғ.ни дастлаб Тошкент шаҳрида жойлашган савдо дўконларида ишлатишни мақсад қилади ва алдаб олиб кетади.
Бироқ берилган ваъдалар ваъдалигича қолиб, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан нафси ҳакалак отган аёл эндигина 23 баҳорни қаршилаган қизни 2020 йилнинг октябрида Тошкент халқаро Аэропорти орқали Туркия давлатига олиб чиқиб кетади. Аён бўлишича, аёл деган номга номуносиб Қ.М. ғаразли ва паст мақсадларни кўзлаб, ушбу давлатда мавжуд қарзи эвазига уни Туркия давлатида яшовчи фуқароларга сотиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «з» банди (Жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади