11:00 / 16.03.2021
2 816

Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи тушди

Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи тушди
Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси савдоларига 24 914 тонна Аи-80 маркали автомобиль бензини қўйилган ва улардан 12 471,03 тоннаси, яъни 50,0 фоизи сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 38 харидор иштирок этди, деб хабар беради «Халқ сўзи Online».

Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6 246,3 минг сўмдан 6 159,6 минг сўмгача ёки 1,4 фоизга пасайган.

«Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 234,5 минг сўмни, Аи-91 эса 7 917,0 минг сўмни ташкил этди», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, турли манбаларда келтиришича, автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларни давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди. Шундан сўнг 1 майдан дизель ёқилғиси нархи 500 сўмга пасайиб, 6500 сўм қилиб белгиланган. 3 майдан бошлаб эса Аи-80 бензинининг нархи 500 сўмга пасайиб, бир литри 4000 сўмдан сотила бошлаган.

2020 йилнинг декабрида мазкур маркадаги бензиннинг ўртача бошланғич нархи 2,6 фоизга кўтарилганди. 2021 йилнинг январь охирларида Аи-80 бензини нархи 110 сўмга қимматлашиши мумкинлиги хабар қилинган. Февраль охиридаги биржа савдоларида Аи-80 маркали бензин нархи қарийб 5 фоизга ошган, 9 март куни эса 2 фоизга пастлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи тушди