17:17 / 16.03.2021
2 482

Тошкентда қидирув эълон қилинган қиммат юк машинаси Фарғонада ушланди

Тошкентда қидирув эълон қилинган қиммат юк машинаси Фарғонада ушланди
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Шахонтоҳур туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 15.11.2017 йилдаги 1-15695/17-сонли ижро варақасига асосан қарздор “Billur Lizing” МЧЖдан “Равнақ банк” ХАТБ фойдасига 1 млрд. 4 млн. 913 минг сўм кредит қарзи ундириш, ундирувни гаровга қўйилган транспорт воситаларига қаратиш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан 15.02.2021 йилда “MAN 19390” русумли юк машинасига нисбатан қидирув эълон қилинган ва Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудида ҳаракатланиб юрганлиги ҳақидаги тезкор маълумотлар асосида хат юборилган.

Шунга кўра, Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан жорий йилнинг 19 февраль куни тунги вақтда Олтиариқ туманида ўтказилган тезкор ҳаракатлар натижасида “MAN 19390” русумли юк машинасини фуқаро А.Н. бошқариб кетаётган вақтида ушланиб, жарима майдончасига олиб кирилган.

Бу эса ўз навбатида ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни тўлиқ бартараф этилишига хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қидирув эълон қилинган қиммат юк машинаси Фарғонада ушланди