
2020 йилнинг 15 декабрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро суди томонидан даъвогар АИТ «Ипак йўли банк» Қарши филиалининг жавобгар ЯТТ Давидова Лола Нусуровна ва фуқаро Усмонов Шохруххон Қаҳрамон ўғлига нисбатан даъво аризаси кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар АИТ «Ипак йўли банк» Қарши филиали ва жавобгар ЯТТ Давидова Лола Нусуровна ўртасида кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан жамиятга кредит маблағлари ажратиб берилган ва мазкур кредитнинг таъминоти сифатида жавобгар Ш.Усмоновга тегишли «Chevrolet/Cobalt» русумли автотранспорт воситаси гаровга қўйилган.
Мазкур аризага кўра даъвогар банк судга гаровдаги мулк бўйича даъвони таъминлашни сўраб чиққан. Суднинг ижро варақасига кўра, кредит қарздорлиги ундирувини гаровдаги автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.
Шунга кўра, Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлими ходимлари томонидан жами 27 млн. 312 минг сўм қарздорлик эвазига «Chevrolet/Cobalt» русумли автотранспорт воситаси хатлаб олинди. Кредит қарздорлигини ўз вақтида тўлаш юзасидан берилган тушунтиришлар натижасида жавобгар шу куннинг ўзида 11 млн. сўм ва берилган ижтиёрий муддат давомида қарздорликнинг қолган қисмини ҳам тўлаб берди.
Шу муносабат билан, ижро ҳужжати амалда тамомланиб, автотранспорт воситаси эгасига қайтарилди.
Акмал Баратов
МИБ Косон туман бўлими давлат ижрочиси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! МИБ Косон туман бўлими давлат ижрочиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар