07:30 / 17.03.2021
2 248

Шуҳрат Абдураҳмонов: «Тўрт йил аввал Ўзбекистон ва Қирғизистон бир-бирига ёпиқ мамлакатлар эди»

Шуҳрат Абдураҳмонов: «Тўрт йил аввал Ўзбекистон ва Қирғизистон бир-бирига ёпиқ мамлакатлар эди»
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 11—12 март кунлари Ўзбекистонга қилган ташрифи давомида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов «Дарё»га берган интервьюсида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг бугунги сиёсий муносабатлари ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Бундан тўрт йил аввал Қирғизистон ва Ўзбекистон бир-бирига умуман ёпиқ мамлакатлар эди. Бунинг халқимизга қанчалик оғир бўлганлигини чегара ҳудуд раҳбари сифатида жудаям яхши ҳис қиламан. Сабаби кўплаб аҳолимиз қўшни мамлакатдан келин туширган, у томонга қизини турмушга узатган. Ўн беш йиллаб фарзандини ёки ота-онасини кўролмаганлар бор эди.

Тўрт йил олдин ҳурматли Президентимиз ташаббус кўрсатиб, икки мамлакат халқлари бирдамлигини таъминлаш мақсадида катта қадам босган эди. Ўйлайманки, мазкур ташриф ва учрашув иккинчи қадам бўляпти. Ташриф давомида ечимини кутаётган муаммоларимизнинг ҳаммаси ечим топяптики, бу ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам бошқа йўналишлар нуқтаи назардан, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш ва одамларимизни ҳаётдан рози қилишга хизмат қилади.

Учрашувда икки давлат президентлари кўплаб масалаларни чегара ҳудуд ҳокимларининг ўзлари ҳам ҳал қилиши кераклигини қайд этишди. Бундай ваколат ва имкониятлар бизга, албатта, улкан масъулият юклайди. Бу ишларни вақтида амалга оширсак, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиши тезроқ таъминланади
», — деди Абдураҳмонов.

Унинг айтишича, ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев чегараолди вилоятлари раҳбарлари тез-тез учрашиб туришини таъкидлаган.

«Андижон Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятлари билан чегарадош. Иккала вилоят раҳбарлари билан гаплашиб, барча соҳаларда амалга оширадиган ишларимиз бўйича ‘йўл харита’лари тузиб олдик. Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари шундай топшириқ бердики, тузилган ‘йўл харита’лари натижаси бўйича ҳар ойда ҳокимлар билан учрашиб, муҳокама қилиб, ижроси бўйича ҳурматли Президентимизга ахборот берамиз. Ўйлайманки, белгиланган режаларнинг барчасининг ижросини таъминлаймиз», — деди вилоят ҳокими.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шуҳрат Абдураҳмонов: «Тўрт йил аввал Ўзбекистон ва Қирғизистон бир-бирига ёпиқ мамлакатлар эди»