
Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида Тошкент шахар суди иқтисодий ишлар бўйича суд хаъйатининг ижро варақасига асосан, қарздор “BAYTQO’RGON-ARIPOV XAITVOY” Ф/Хдан ундирувчи давлат фойдасига жами 90 963,6 минг сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.
Бундан ташқари, Қонуннинг 21,86-моддаларига асосан қарздор “BAYTQO’RGON-ARIPOV XAITVOY” Ф/Хнинг ҳисоб рақамларига банд солинган ва инкассо топширикномаси хизмат кўрсатувчи банкга тақдим этилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “BAYTQO’RGON-ARIPOV XAITVOY” Ф/Хдан 90 963,6 минг сўм давлат божи пуллари ундирилишига эришилди. Мазкур ундирилган пул маблағлари ижтимоий ҳимоя учун мўлжалланган Темир дафтарга туширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар