10:20 / 17.03.2021
2 032

Фуқаронинг Malibu автомашинаси сотилишига бир баҳя қолди

Фуқаронинг Malibu автомашинаси сотилишига бир баҳя қолди
Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида, Зангиота туман ДНИнинг 07.01.2021 йилдаги ижро хатига асосан, қарздор Ш.Қодировдан ундирувчи АТБ “ИНФИНБАНК” Зангиота филиали фойдасига 159 млн. 147 минг сўмлик кредитдан бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд бўлиб, ижро ҳужжати 13.01.2021йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси Ғ.Махкамов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида, Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан қарздорга тегишли барча моддий қийматликлар ўрганилиб, қарздорга берилган ихтиёрий муддатда қарз тўланмагани оқибатида, қарздорга тегишли Malibu автомобилига банд солинган.

Мазкур транспорт воситасини реализация қилиш жараёнида қарздор томонидан қилинган тўлов автомашинанинг аукцион савдосига чиқиб кетишидан сақлаб қолди. Ҳозирда банк фойдасига қарз тўлиқ ундирилиб, ижро иши юритиш тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаронинг Malibu автомашинаси сотилишига бир баҳя қолди