19:19 / 18.03.2021
1 464

МИБ Тошкентда оилаларни яраштириш ишларини давом эттирмоқда

МИБ Тошкентда оилаларни яраштириш ишларини давом эттирмоқда
ФИБ Миробод туманлараро судининг 10.01.2017 йилдаги С-1-13-сонли суд буйруғига асосан, қарздор Р.Гарашовдан ундирувчи В.Гарашова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун ҳар ойда ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 07.10.2020 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро ҳужжати қонуннинг 23-моддасига асосан қўзғатилиб, қарор қарздорга ижро қилишлик учун юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида МИБ портал электрон дастури орқали тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, олинган жавобларга кўра қарздорга тегшили бўлган мол-мулкларга банд солинган. Ушбу ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари, ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида Гарашовлар оиласи ўзаро яраштирилиб, эндиликда фарзанд ота-онаси бағрида улғаймоқда.

Шунингдек, ФИБ Миробод туманлараро судининг 17.03.2020 йилдаги суд қарорига асосан қарздор А.Вахидовдан ундирувчи В.Сичева фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун ҳар ойда ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича, худди шу суднинг 26.11.2020 йилдаги буйруғига асосан, қарздор Н.Арислановдан ундирувчи Н.Арисланова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди таъминоти учун ҳар ойда ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси Б.Алимардонов томонидан олиб борилган ҳуқуқий тушунтириш ва ижро ҳаракатлари натижасида юқоридаги оилалар яраштирилишига МИБ Миробод туман бўлими томонидан ҳисса қўшилди. Эндиликда бир неча оила биргаликда фарзандларини вояга етказиш бахтига яна бир бора эришдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Тошкентда оилаларни яраштириш ишларини давом эттирмоқда