
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими 2021 йил 19 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126 нафарга ошганини маълум қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 1 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 106 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи 99 фоиздан 98 фоизга тушган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлардан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда экани айтилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар