date
views 2 295

Қаршида бетон тўсиққа урилгани айтилган Nexia-2 ёниб кетди (фото, видео)

Қаршида бетон тўсиққа урилгани айтилган Nexia-2 ёниб кетди (фото, видео)
Фото: Камил Фахрутдинов
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида бетон тўсиққа урилгани айтилган Nexia-2 ёниб кетди. Бу ҳақда «Қашқадарё халқи» Telegram-канали маълум қилди.

Таъкидланишича, воқеа бугун, 2021 йил 20 март куни содир бўлган.

Фото: Камил Фахрутдинов
«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Соҳиб Ваитовнинг маълумот беришича, бугун соат тахминан 11:50 да бошқарманинг диспетчерлик хизматига Қарши шаҳрининг Мустақиллик кўчасида ЙТҲга учраган автомобилда ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган.

Фото: Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
«Воқеа жойига 11:53 да етиб борган Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, 2-ёнғин қутқарув жамоаси ёнғинни ўчирган. Ёнғин натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган», — деди Соҳиб Ваитов.

Фото: Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати масъули Жавлон Бахтиев «Дарё» сўровига жавобан Nexia-2 бетон тўсиққа урилмаганини, бошқа бир автомобилга урилиши оқибатида ёниб кетган бўлиши мумкинлигини айтиб, аниқ ва расмий маълумотни тез орада маълум қилишини билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қаршида бетон тўсиққа урилгани айтилган Nexia-2 ёниб кетди (фото, видео)
-->