23:50 / 20.03.2021
1 996

Сергелида 500 доллар эвазига "тонировка" учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Сергелида 500 доллар эвазига "тонировка" учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати
Тошкент шаҳар Сергели туманида автомашина ойналари тусини ўзгартириш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро С.Н. ва бошқалар фуқаро И.К.нинг ишончига кириб, унга автотранспорт воситасининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатномани ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали олиб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида 500 доллар эвазига "тонировка" учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Жамият янгиликлари