08:01 / 21.03.2021
1 257

Оҳангаронда поезд ва автомобиль тўқнашуви оқибатида шифокор ҳалок бўлди

Оҳангаронда поезд ва автомобиль тўқнашуви оқибатида шифокор ҳалок бўлди
Фото: Telegram / Олтин воҳа
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида халқ орасида «Қўчқор доктор» номи билан танилган шифокор поезд билан автомашина тўқнашуви натижасида вафот этди, дея хабар бермоқда «Олтин воҳа» Telegram-канали.

Қайд этилишича, воқеа Оҳангарон туманидаги «Ёнариқ» МФЙда бўлган. Тўқнашувдан сўнг поезд машинани камида 600-700 метрга судраб борган.
Маълум қилинишича, темир йўлни кесиб ўтувчи автойўлга шлагбаум ўрнатилмаган. Аниқроғи, шлагбаум ишламайди.

Таъкидланишича, шу туфайли бу ерда бундай ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради. Машина йўлдан қайрилиб, темир йўлни кесиб ўтиш нуқтасида ноқулай траектория бўлгани учун ҳам келаётган поездни ҳайдовчи кўриши қийинлашади.

Маълумот учун, бу йўлда Тошкент–Поп темир йўли орқали тез ҳаракатланувчи поездлар ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Оҳангаронда поезд ва автомобиль тўқнашуви оқибатида шифокор ҳалок бўлди