09:39 / 21.03.2021
1 366

Олимлар: Иш вақтидаги танаффуслар самарадорликни оширади

Олимлар: Иш вақтидаги танаффуслар самарадорликни оширади
Шимолий Каролина университети олимлари иш вақтидаги танаффуслар ходимлар фаолияти самарадорлигини оширади деган хулосага келдилар. Тадқиқот натижалари Journal of Applied Psychology журналида чоп этилган.

Мутахассислар икки гуруҳ: АҚШдан 98 киши ва Жанубий Кореядан 222 кишиларни таҳлил қилдилар.

Тадқиқот иштирокчиларидан уйқу сифати ва чарчоқ ҳақидаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашиш сўралган. Шундай қилиб, тадқиқотчилар ёмон уйқунинг иш пайтида танаффуслар частотасига таъсири даражасини аниқлашни исташган.

Аниқланишича, эрталабдан чарчаганини ҳис қилган ходимлар ҳамкасбларига қараганда тез-тез ишдан чалғишган. Шу билан бирга, бир неча қисқа танаффуслар чарчоқни камайтиришга ва меҳнат фаолиятига жалб қилишни кучайишига ёрдам берган.

Танаффус қилишнинг афзалликларидан бири сифатида америкалик тадқиқотчилар ходимларнинг ўзлари дам олиш учун танаффус қилиш тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкинлиги, иш берувчилар бу жараённи назорат қилишлари мумкин эмаслиги ҳақида айтиб ўтганлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар: Иш вақтидаги танаффуслар самарадорликни оширади