16:45 / 21.03.2021
2 045

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 118 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 118 кишида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда 20 март ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 81 339 кишига етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган бир сутка ичида мамлакатда яна 118 кишида COVID-19 тасдиқланган, уларнинг 99 нафари — Тошкент шаҳрида.

Қолган янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Бухоро вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
9 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида 82 нафар, Тошкент вилоятида 17 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар, бемор соғайган бўлиб, ҳозирга қадар республика бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 79 812 кишини ташкил этмоқда (98 фоиз).

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 905 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бундан бир кун аввал бир суткада 126 нафар кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистонда 2021 йилдаги янги суткалик антирекорд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 118 кишида коронавирус аниқланди