18:35 / 21.03.2021
1 610

Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги байрам сайлида иштирок этди (фото)

Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги байрам сайлида иштирок этди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўзга бағишланган тантанали маросимдан сўнг, байрам сайлида иштирок этди. Сайилга келган одамлар билан суҳбатлашиб, уларни табриклади.

Нуронийлар Аллоҳдан байрам қутлуғ келиб, ҳосиллар мўл, ризқу насибамиз кўп бўлишини, янаги Наврўзларга тинчлик-фаровонликда етказишини сўраб дуолар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари миллий маданият марказлари, фольклор-энографик жамоалар чиқишларини кузатди. Ёш ижрочиларга доим ўқиш ва изланишда бўлиш кераклигини таъкидлаб, ижодий муваффақиятлар тилади.

Наврўз сайиллари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, қишлоқ ва маҳаллаларда давом этмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги байрам сайлида иштирок этди (фото)