11:30 / 22.03.2021
1 686

Ўзбекистон ҳудудида дронлардан фойдаланиш бўйича ягона ахборот тизими жорий этилади

Ўзбекистон ҳудудида дронлардан фойдаланиш бўйича ягона ахборот тизими жорий этилади
Президентнинг “Иқтисодиёт тармоқларида космик технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Масофавий зондлаш маълумотларини иқтисодиёт тармоқларига фаол жорий этиш, давлат органлари фаолиятини оптималлаштириш, аэрокосмик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш учун шарт–шароитлар яратиш мақсад қилинган.

Қайд этилишича, «Ўзбеккосмос» агентлиги:
  • Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июлгача илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Ўзбекистон ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўйича юридик ва жисмоний шахслар томонидан учувчисиз учиш аппаратларини бошқаришнинг ягона ахборот тизимини (Unmanned Traffic Management) жорий этиш бўйича таклиф киритади;
  • Инвестциялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Корея Республикаси Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик фонди (EDCF) билан «Ўзбекистон миллий географик ахборот тизимини яратиш» инвестиция лойиҳаси иккинчи босқичини ишга тушириш бўйича иш олиб боради ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Ўзбекистон президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4819-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилади.

Президентнинг 2018 йил 29 мартдаги «Иқтисодиёт тармоқларида фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш аппаратларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3639-сон қарори ва 2019 йил 26 августдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4427-сон қарори 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ҳудудида дронлардан фойдаланиш бўйича ягона ахборот тизими жорий этилади