
Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида Тошкент шахар суди иқтисодий ишлар бўйича судлв ҳаьйатининг 09.02.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Тошкент давлат аграр универистетидан, ундирувчи “BUNYODKOR-LYUKS STROY” МЧЖ фойдасига жами 1 097 961 664 сўм қарз ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.
Бундан ташқари, Қонуннинг 21,86-моддаларига асосан қарздор Тошкент давлат аграр универистетидан ҳисоб рақамларига банд солинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 46, 47,481, 487, 53-моддаларига асосан, қарздор Тошкент давлат аграр универистетининг Бюджет ташкилотининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва бюджет ташкилотларининг пул маблағларига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро қилишлик учун Тошкент шаҳар Молия Ғазначилик бошқармасига ижро қилишлик учун юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Тошкент давлат аграр универистетидан 697 000 000 сўм пул маблағлари ундирилиб, ундирувчи “BUNYODKOR-LYUKS STROY” МЧЖнинг банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар