
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида аёл ўзининг 8 ойлик боласини 10 минг долларга сотаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Н.Ж. исмли аёл фуқаро Н.га 2020 йил июль ойида туғилган ўғил фарзандини 10 минг долларга сотган вақтида департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар