
Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати
23 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбарлари ҳамда Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан самимий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони подшоҳлиги ўртасида ишончли ҳамкорлик ва дўстона муносабат ўрнатилган бўлиб, икки давлат орасида кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Учрашув чоғида Саудия Арабистонининг «Подшоҳ Салмон» номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази келаётган Рамазон ойи муносабати билан, мамлакатга беғараз кўмак сифатида 50 тонна хурмо совға қилган. Хурмоларни Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳишом ибн Мишъал ибн Сувайлим Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ва «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмоновга топширган.

Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати
Мазкур хурмолар «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойи арафасида республикадаги ташкилотлар, масжидлар, мадрасаларга хайрия сифатида тарқатилиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар