20:35 / 25.03.2021
1 556

188 млн. сўм қарздорликни тўлаган карздорнинг “Cobalt” транспорт воситаси қайтарилди

188 млн. сўм қарздорликни тўлаган карздорнинг “Cobalt” транспорт воситаси қайтарилди
Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 20.12.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Murod ta`mir servis”дан ундирувчи “Gabarit servis” МЧЖ фойдасига жами 188 млн. 927 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси Ж.Рахматов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида дастлаб қарздорларга ижро ҳужжжати юзасидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилиб, белгиланган тартибда ихтиёрий муддат берилган.

Қарздор номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланиб қарздорга тегишли бўлган “Cobalt” русумли транспорт воситаси тегишли тартибда хатланган ва банд солинган.

Қарздорларга тегишли транспорт воситаси реализация қилингунига қадар қарздор томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномага асосан ундирувчи “Gabarit servis” МЧЖ фойдасига жами 188 млн. 927 минг.сўм қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлиги сабабли “Cobalt” транспорт воситаси қарздорга қайтарилди ҳамда ижро ҳужжати ижроси тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 188 млн. сўм қарздорликни тўлаган карздорнинг “Cobalt” транспорт воситаси қайтарилди