
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинганди.
Қарорга мувофиқ, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги бошқарув ходимларининг чекланган сони 356 нафар, шу жумладан, марказий аппаратида 39 нафар этиб белгиланди.
Бунда, Агентлик марказий аппарати фаолияти республика бюджети маблағлари ҳисобидан, Агентлик ҳудудий бўлинмалари фаолияти маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 12-уй манзилидаги бино ва иншоотларининг А-блоки Агентликка оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.
Молия вазирлиги Агентликка жами тўртта, шу жумладан, учта бириктирилган ва битта навбатчи енгил автотранспорт воситаларини харид қилиш учун маблағлар ва уларни сақлаш учун лимит ажратилади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликнинг буюртманомаси бўйича уни белгиланган тартибда тегишли алоқа турлари билан таъминлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар