10:00 / 31.03.2021
1 706

Маданий бойликларни олиб чиқиш режаси иш бермади

Маданий бойликларни олиб чиқиш режаси иш бермади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон халқи маданий меросининг сақланишини таъминлаш, маданий бойликларнинг қонунга хилоф равишда олиб чиқилиши ва олиб кирилишидан муҳофаза қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилмаслиги белгилаб берилган.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали маданий бойликларни ноқонуний равишда юртимиз ҳудудидан олиб чиқишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди.

Мазкур пост орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро Д.Н бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада 33 дона 1903-1968 йиллар оралиғида зарб қилинган ҳамда республика ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган қадимий тангалар, ҳамда олиб чиқилишида махсус сертификат талаб этиладиган 3 хил турдаги жами 107 дона (танга, гиламча ва ҳайкаллар) маданий бойликлар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маданий бойликларни олиб чиқиш режаси иш бермади