17:40 / 31.03.2021
2 968

Ишсиз ва алимент тўловчилар учун яна бир имконият

Ишсиз ва алимент тўловчилар учун яна бир имконият
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент билан боғлиқ ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда асосий эътибор оилалани яраштириш, алимент тўловларни ўз вақтида ундирилиш, қарздорликни камайтиришга қаратилган. Бунда жойларда ўтказилаётган турли тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, Поп туманида ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига бу гал иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилари таклиф этилдилар.

Туман марказидаги Маданият саройида ташкил этилган меҳнат ярмаркага худудлардаги 24 та корхона, ташкилотлари ўзларидаги бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Тадбир давомида 60 нафардан ортиқ ишсиз алимент тўловчилар учун корхона, ташкилотлар вакант ўринлари, яратилган шароитларни таклиф этдилар.

- Мен туманнинг Гулистон маҳалласида истиқомат қиламан дейди Сухроб Хожиев. Турмуш ўртоғим билан ажраб кетганим сабабли фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг қарори билан 3 нафар фарзандимга алимент тўлашим белгиланган. Бироқ, ишсизлигим туфайли алиментдан қарздорлигим бор эди. Айнан бугунги ярмарка менга ишга жойлашишимга имкон яратди. Мен “Аланга ёнғинни олдини олиш” унитар корхонасига ишга йўлланма олдим. Энди ҳар ойда оладиган маошимдан суд қарорида кўрстилган алимент маблағини ўтказиб бораман. Қолаверса, аввалги қарздорлигимни ҳам бартараф этаман.

Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида жами 21 нафар ишсиз алимент тўловчилар корхоналарга ишга йўлланма олишди. Биргина, “Аланга ёнғинни олдини олиш” унитар корхонасига 16 нафар фуқаро ишга қабул қилинди.

Асосийси, Мажбурий ижро бюроси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида айнан ишсиз бўлган 105 нафар алимент тўловчилар турли корхона ва ташкилотларга вакант жойларга ва мавсумий ишларга қабул қилинишига кўмаклашилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ишсиз ва алимент тўловчилар учун яна бир имконият