Қаршида қурилган арзон уйларнинг катта қисмини ҳокимият ишчилари олган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев 31 март куни Қамаши туман «Баландчайла» МФЙ ҳудудида сектор раҳбарлари, масъул идора раҳбарлари ва ташкилот вакилларининг халқ олдидаги ҳисоботида маълум қилган.
Унда сўз олган вилоят ҳокими Зоир Мирзаев туманда қурилиши мўлжалланган кўпқаватли арзон уй-жойларни ажратишда биринчи навбатда жамоатчилик вакиллари, оқсоқоллар билан маслаҳатлашиб уйларни ҳақиқий эгасига беришни, Қарши шаҳрида қурилган уй-жойларни кимларга берилгани ва яна ўзининг ташаббуси билан ҳақиқий эгаларига топширилганини мисол тариқасида айтиб ўтган.
«Қашқадарёга янги тайинланган пайтим Қарши шаҳрида қурилган арзон уй-жойларнинг эгаларини суриштирганимда, 92 та хонадондан 23 тасини ҳокимиятнинг ишчилари олган бўлиб чиққан. Барчасини чақириб, шармандасини чиқариб, оддий фуқароларга олиб берганмиз», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида 3 март куни уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилганди. Унда давлат раҳбари «2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур», деб таъкидлаганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

«Бино чўкканини таъмир пайтида билиб қолишган» — қурилиш вазири «Наврўз» тўйхонаси ҳақида

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди

Вазир қонунлар ҳаммага бирдек қўлланиши кераклиги ҳақида гапирди

Футболда аср тўнтарилиши: Европа Суперлигаси ўзи қандай мусобақа ва нималар бўлмоқда?

Жиззахда қоидани бузган ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

"Бу оддий ўйин бўлмайди" - "Истиқлол" бош мураббийи АГМКга қандай таъриф берди?