
Бугун, 2 апрел соат 14:34 да пойтахтнинг Яккасарой тумани, Қушбеги кўчасида жойлашган цехда ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси ҳодиса жойига етиб борган. Тахминан 200 кв.м ҳудуд зарарланган. Ҳодисада қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган дераза ва эшиклар ишлаб чиқариш цехида ҳам ёнғин келиб чиққан. Олов 300 кв.м ҳудудга тарқалгани айтилмоқда. Бу ерда ҳам жабрланган ва қурбонлар кузатилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг