19:25 / 02.04.2021
1 906

Қибрайда фуқарога 187 миллион моддий зарар ундириб берилди

Қибрайда фуқарога 187 миллион моддий зарар ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судининг 26.11.2020 йилдаги 1-1001-2005/249-сонли ижро варақасига асосан, қарздор Ф.Сабировдан, ундирувчи Г.Исламова фойдасига 187 467,5 сўм миқдорда моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 13.01.2021 йил куни келиб ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 421-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан, ундирувчи Г.Исламовага тилхат асосида 187 467,5 минг сўм пул маблағлари ундириб берилиши таъминланди.

Мазкур ижро ҳужжати амалда ижро этилганлиги сабабли, Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қибрайда фуқарога 187 миллион моддий зарар ундириб берилди