22:36 / 02.04.2021
1 939

Тошкентда мушукни полиэтилен пакетга солиб, чиқиндига ташлаган эркакка нисбатан чора кўрилди

Тошкентда мушукни полиэтилен пакетга солиб, чиқиндига ташлаган эркакка нисбатан чора кўрилди
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 30 март куни ўғлининг олдида тирик мушукни полиэтилен пакетга солиб, чиқиндига ташлаган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Меҳр ва Оқибат» нодавлат ташкилоти ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда «Меҳр ва Оқибат» нодавлат ташкилотининг директори Азиз Тожиев, ариза берувчи Елена Лукун ва ҳуқуқбузар онаси билан иштирок этди.

Эркак судга ўғлининг мушукларга аллергияси борлиги тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек, ҳайвонлардан бири унга ҳужум қилгани сабабли невроз касалига чалингани ҳақидаги ҳужжатни тақдим этди. Судланувчининг сўзларига кўра, у ҳайвонларни жуда яхши кўришига қарамай, ўғлининг соғлиғини биринчи ўринга қўйган.

Судланувчи, шунингдек, мушук тириклигини маълум қилган. Сўзларининг тасдиғи сифатида у судьяга тирик мушукнинг фотосуратини тақдим этди. Бироқ ариза берувчи мушукнинг бир қатор ўзига хос хусусиятлари асосида ушбу сурат қалбаки эканини маълум қилди.

«Бу одамнинг ожиз ҳайвонга нисбатан қилган ҳаракати мени қаттиқ ранжитди. Уни вояга етмаган ўғлининг ҳузурида қилгани мени янада ҳайратга солди. ‘Меҳр ва Оқибат’ вакиллари мактабларда суҳбатлар ўтказадилар ва шу билан ёшларда ҳайвонларга нисбатан эҳтиёткор муносабатни тарбиялашга ҳаракат қиладилар. Аммо агар ота-оналар ёш авлодга уйда бунинг аксини ўргацалар, у ҳолда болалар учун кичик дўстларимизга нисбатан ўзини қандай тутиш кераклигини тушуниш анча қийинлашади», – дейди «Меҳр ва Оқибат» директори Азиз Тожиев.

Якуний суд ҳукмига кўра, ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани учун фуқарога энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда мушукни полиэтилен пакетга солиб, чиқиндига ташлаган эркакка нисбатан чора кўрилди