16:06 / 05.04.2021
1 665

Суд қарори ижроси таъминланиб, кредит қарзи қайтарилди

Суд қарори ижроси таъминланиб, кредит қарзи қайтарилди
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилиб, тадбиркорларни қўллаб қувватлаш мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан уларга кам фоизли кредитлар ажратиш ва шу каби бошқа имкониятлар яратилиб келинмоқда.

Шундай бўлсада айрим тадбиркорларимиз томонидан банкдан олинган кредит қарздорликларини ўз муддатларида қайтармаслик ҳолатлари кузатилмоқда, бу эса ўз навбатида тадбиркорлик субъектлари ва банклар ўртасида тузилган кредит шартномалари муддатидан олдин бекор қилинишига сабаб бўлмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг 18.13.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздорлар “TRADING AND BUSINESS” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи АТБ “Хамкорбанк” Урганч филиали фойдасига асосий кредит маблағи 447.156.000 сўм, унга ҳисобланган муддати ўтган фоиз 2.619.397 сўм ҳамда 15.610 сўм почта ҳаражати, жами 449.791.007 сўм ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш белгиланган.

Мазкур суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Янгиариқ туман бўлимига топширилган.
Бюронинг Янгиариқ туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор "TRADING AND BUSINESS" масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи АТБ “Хамкорбанк” Урганч филиали фойдасига жами 449.791.017 сўм қарздорлик ундирилиб, ундирилган пул маблағлари АТБ “Хамкорбанк” Урганч филиали ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, ижро ҳужжати тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд қарори ижроси таъминланиб, кредит қарзи қайтарилди