18:57 / 05.04.2021
1 887

МИБ: фарзанд таъминоти масаласи биринчи ўринда

МИБ: фарзанд таъминоти масаласи биринчи ўринда
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси Бўка туман бўлими иш юритувида алимент билан боғлиқ 1003 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 416 та ижро ҳужжатлари бўйича алимент тўловчи қарздорлар ишсиз бўлгани сабаб, Бандликка кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда иш билан таъминланди. Хозирда ушбу ижро ҳужжатлари бўйича алимент ундирувлари уларнинг иш жойларига қаратилган.

Бундан ташқари, алимент тўловчи 405 та қарздорлар тўлиқ ўзини ўзи банд қилиниб, шулардан 391 тасининг фаолияти легаллаштирилди. Масалан, Ўртачирчиқ туманлараро судининг 12.12.2017 йилдаги суд буйруғига асосан, С.Жабборовдан, З.Жабборова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун 138 млн. сўм алимент пуллари ундирилиб, ижро ҳужжати тамомланган.

Шунингдек, фуқаро Х.Каримовдан Д.Суярова фойдасига 10 млн. сўм, Ж.Арслоновдан Н.Муродова фойдасига 11 млн 300 минг сўм, Х.Бердиевдан З.Сулаймонова фойдасига 17 млн 712 минг сўм алимент пули ундирилиб, ижро ҳужжатлари амалда тамомланишига эришилган.

Алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган 13 та қарздорларга нисбатан хозирда бўлим давлат ижрочилари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга нисбатан суд томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан жазо қўлланган, 1 нафар қарздорга эса ЖКнинг 122-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, тўрт нафар қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиниб, бир нафари ушланган. Бугунда мазкур алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан ундирувчиларга жами 778 та пластик карточкалар очилган.Шундан, 455 та пластик карточкалар ундирувчиларга тарқатилиши таъминланди.

Давлат ижрочилари томонидан тумандаги МФЙларда жорий йилнинг январ-март ойларида алимент қарздорлигини ўз вақтида тўлаб борилиши, икки ойдан ортиқ муддат давомида алимент пулини тўламаганлик учун Қонунда белгиланган қамоқ жазоси борлиги юзасидан доимий тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

МИБ Бўка туман бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: фарзанд таъминоти масаласи биринчи ўринда