date
views 1 781

55,5 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

55,5 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланаётган шахслар фаолиятига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро К.Р. “Кобальт” русумли авторанспорт воситасига жойланган, умумий қиймати 55,5 миллион сўмлик жами 150 дона “Remdesevir for Injection 100 mg/vial” номли дори воситаларини шартли харидорга ноқонуний тарзда сотаётган вақтида ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 55,5 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
-->