18:13 / 06.04.2021
2 324

Тошкентдаги уйлар деворида гиёҳванд моддаларни реклама қилиш билан шуғулланган 2 йигит ушланди

Тошкентдаги уйлар деворида гиёҳванд моддаларни реклама қилиш билан шуғулланган 2 йигит ушланди
Фото: Тошкент ИИББ матбуот хизмати
Тошкентдаги турар жойлар деворларида гиёҳвандлик воситалари рекламаси ёзувлари пайдо бўлаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати ушбу реклама ёзувларини тарқатиш билан шуғулланган икки йигит қўлга олинганини маълум қилди.

ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида аниқланишича, Мирзо-Улуғбек тумани «Бўз» маҳалласида бир нечта уйлар деворларида ёзувлар пайдо бўлган. Аҳоли орасида ўтказилган сўров натижасида ёзувлар 5-6 кун олдин пайдо бўлгани маълум бўлган.

Текширув натижасида мазкур ёзувларни қолдирган фуқаролар 18 ёшли Б.И. ва 21 ёшли И.В. эканлиги аниқланган.

Суҳбат давомида Б.И.нинг маълум қилишича, 2021 йилнинг март ойида обуна бўлган Telegram-каналда иш ҳақида эълон чиққан. У номаълум шахс билан телефон орқали боғланиб, ундан ҳақ эвазига уйларнинг деворларида қолдириш керак бўлган ёзув матнини олган. Шундан сўнг Б.И. таниши И.В. билан линолеумдан эълон матнини қирқиб, бўёқ баллончаси ёрдамида уйларнинг деворларида ёзув қолдирган.

Хабарда айтилишича, айни пайтда ҳолат бўйича текширув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда гиёҳванд моддалар тўғрисида реклама вақти-вақти билан Тошкентнинг турли туманларида пайдо бўлмоқда. Асосан Чилонзор, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида бундай ҳолатлар кузатилаётгани айтилмоқда.

Шу сабабли Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати билан биргаликда @stopnarko_bot Telegram-ботини ишга туширди. Эндиликда наркотик моддалар рекламаси ҳақида ушбу Telegram-бот орқали хабар бериш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги уйлар деворида гиёҳванд моддаларни реклама қилиш билан шуғулланган 2 йигит ушланди