
Мажбурий ижро бюросининг Арнасой туман бўлими иш юритувида бўлган Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 19.07.2018 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор "Агрокимёсаноат" МЧЖ ҳисобидан Арнасой туман ДСИ фойдасига 381 млн сўм солиқ қарзи ундириш белгиланган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли бўлган DAMAS русумли автотранспорт воситасига нисбатан 21.06.2018 йилда қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимларининг тезкор қидирув тадбирлари давомида DAMAS русумли автотранспорт воситаси Тошкент шаҳрида жойлашган "Агрокимёсаноат" МЧЖнинг омборхонасидан яширинган ҳолатда топилиб тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Бюронинг Зомин туман бўлими иш юритувида бўлган Тошкент тумани иқтисодий ишлар бўйича судининг 10.12.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор "ZOMIN-ZAMONA QURUVCHI" МЧЖ ҳисобидан "ARTUM LEASING GROUP" МЧЖ фойдасига 473 млн сўм қарзи ундириш белгиланган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли бўлган MAN 26.280 русумли юк кўтариш автотранспорт воситасига нисбатан 24.02.2021 йилда қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимларининг тезкор қидирув тадбирлари давомида MAN 26.280 русумли юк кўтариш автотранспорт воситаси Тошкент вилояти Қибрай тумани А.Навоий қўчасида қурулиши тугалланмаган бинодан носоз ҳолатда топилиб тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар