18:21 / 08.04.2021
2 624

«Чорак якунигача ўзгариш бўлмаса, барчаси ишдан кетади» - Президент

«Чорак якунигача ўзгариш бўлмаса, барчаси ишдан кетади» - Президент
Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳамда Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсуновга ҳайфсан берилди, улар фаолиятида чорак якунигача ўзгариш бўлмаса, ишдан кетади. Бу ҳақда 8 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, вилоят прокурори Тожиев, ички ишлар бошлиғи Сотволдиевга ҳамда Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов ва вилоят прокурори Аҳмедовга ҳайфсан берилди.

«Қатъий огоҳлантириш: чорак якунигача ўзгариш бўлмаса, барчаси ишдан кетади. Навоий вилояти ички ишлар бошлиғи Тасбаев ва солиқ раҳбари Ботиралиевлар лавозимига 2021 йил март ойида тайинланганини инобатга олиб, уларга 3 ой синов муддати. Ушбу янги раҳбарлар ҳам натижа кўрсатмаса, лавозимидан олинади», – деди Президент.

Шу билан бирга, Улуғнор, Узун, Ёзёвон, Деҳқонобод туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Андижон, Олтинкўл, Олот, Қоракўл, Оқолтин, Чилонзор, Мўйноқ туманлари, Хива ва Чирчиқ шаҳарлари солиқ идоралари бошлиқлари ҳам лавозимидан озод этилди.

Президент Марказий банк, унинг ҳудудий бошқармалари ва тижорат банклари фаолияти ҳам талаб даражасида эмаслигини таъкидлаб ўтди.

«Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Зоҳидовга ҳайфсан берилади. Агар 2 ой ичида иш услубида ўзгариш бўлмаса, маҳаллагача тушиб ишламаса, ташаббус кўрсатмаса, уни ҳам ишдан оламан», – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Чорак якунигача ўзгариш бўлмаса, барчаси ишдан кетади» - Президент