11:45 / 11.04.2021
1 731

Аёл ўзининг уч фарзандини ўлдириш ва машина ўғирлашда гумон қилинмоқда

Аёл ўзининг уч фарзандини ўлдириш ва машина ўғирлашда гумон қилинмоқда
АҚШнинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи аёл Лос-Анжелесдаги квартирада ёш набираларининг жасадларини топган. Тахминларга кўра, болалар пичоқ билан етказилган жароҳатлар оқибатида вафот этишган. Бу ҳақда NBC Los Angeles телеканали хабар берди.

Болалар уч ва икки ёшда, шунингдек кичиги олти ойлик бўлган. Кейинчалик полиция қотилликда гумон қилинаётган, болаларнинг онаси 30 ёшли Лилиана Карриллони ҳибсга олган.

Лос-Анжелес полицияси вакилининг сўзларига кўра, аёл Калифорниянинг марказида, болалар жасадлари топилган квартирадан тўрт соат узоқда жойлашган манзилда ҳибсга олинган. Шунингдек, у автомобил ўғирлашда гумон қилинмоқда.

Полиция қотилликнинг сабабларини ҳали аниқлай олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Аёл ўзининг уч фарзандини ўлдириш ва машина ўғирлашда гумон қилинмоқда