
Фото: ИИВ
2021 йил 4 апрель куни Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган «Юқори нуқта» ЙПХ масканида вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ва Давлат ветеринария хизмати ходимлари ҳамкорлигида «Қашқадарё-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган «Нексия» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, юкхонаси ҳамда салон қисмида ветеринария-санитария талабларига зид равишда келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 240 кг оғирликдаги гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди.
Ушбу гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқли эканлигини текшириш мақсадида ундан намуналар олиниб, ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясига юборилди, деб ёзади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар