date
views 2 402

Андижонда «тонировка»си учун тўхтатилган Nexia ҳайдовчиси ЙПХ инспектори билан жанжаллашди

Андижонда «тонировка»си учун тўхтатилган Nexia ҳайдовчиси ЙПХ инспектори билан жанжаллашди
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ижтимоий тармоқда «Андижонда ГАИ ходимлари билан жанжал» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳага муносабат билдирди.

9 апрель куни соат 19:30 ларда, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Маҳмудов томонидан Андижон шаҳар Чўлпоншоҳ кўчасида Nexia-3 русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ён ойналари тегишли рухсатномасиз, олд ойнаси эса тусини ўзгартириш мумкин бўлмаса-да туси ўзгартирилгани («тонировка») аниқланган.

Белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилиши вақтида 29 ёшли ҳайдовчи А.Ш.нинг ЙПХ ходимига кўрсатган фаол қаршилиги атрофда фуқаролар тўпланишига сабаб бўлган.

ППХ ва Миллий гвардия ходимлари ёрдамида юзага келган низоли вазият бартараф этилиб, ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда «тонировка»си учун тўхтатилган Nexia ҳайдовчиси ЙПХ инспектори билан жанжаллашди