date
views 2 540

Алимент тўламаган миришкорлик ота 15 суткага қамалди

Алимент тўламаган миришкорлик ота 15 суткага қамалди
Миришкор туманидаги Янгиобод маҳалласида яшовчи қарздор М.Холмуродов Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг қарорига асосан ундирувчи Н.Панжиеванинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати МИБ Миришкор туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.

Давлат ижрочилари томонидан қарздор М.Холмуродовнинг 4 ойдан буён тўланмаган 3 млн. 423 минг сўм миқдордаги алимент қарздорлигини мажбурий ундириш мақсадида мол-мулкини аниқлаш учун давлат идораларига сўров юборилган. Бироқ қарздор ота номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.

Қарздордан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судига юборилди. Суд эса қарздор отага 15 сутка қамоқ жазосини тайинлади.

Собир Дилмуродов
МИБ Миришкор туман бўлими бошлиғи
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўламаган миришкорлик ота 15 суткага қамалди