10:29 / 14.04.2021
2 181

Бухорода уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди

Бухорода уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати
Бухорода тадбиркорнинг 23,6 миллион сўм пулини ўтказиб бериш эвазига 2,3 миллион сўм олган мансабдор ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Бухоро шаҳар бўлими бошлиғи С.Х. «А.О.» МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, шаҳардаги кўп қаватли уйларда бажарилган таъмирлаш ишлари учун тўланиши лозим бўлган 23,6 миллион сўмни жамият ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш эвазига 2,3 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган.

Пулларни олаётган вақтида департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди