
Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди, қутқарувчилар ўз вақтида ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 14 апрель куни соат 07:00да А-373 «Тошкент–Ўш» автомобиль йўлининг 244-километрида, «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, “Volvo” русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандакка тушиб кетган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Воқеа жойига зудлик билан «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, тегишли хизматлар билан ҳамкорликда юк автомашинасини тиклашда амалий ёрдам кўрсатган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.