11:38 / 16.04.2021
4 621

Мурод Назаров бойлиги тахминан қанчалигини айтди


Murad Buildings асосчиси Мурод Назаров ўз бойлигини (улар қаторига компаниялар акциялари ва бошқа активлар ҳам киради) 50 миллион долларгача баҳолади. Бу ҳақда у Alter Ego лойиҳаси доирасида блогер Кирилл Альтманга маълум қилди.

Пул ҳақидаги саволга у иккита — мутлақ ва нисбий ҳақиқатни маълум қилишини айтган. Биринчиси шундан иборатки, у қанча пули борлиги билан шахсан қизиқмайди ва шунинг учун унинг аниқ миқдорини билмайди. «Менинг ҳамкасбларим бор, сўрасам, айтишади. Менга рақамлар ҳам, пул ҳам муҳим эмас», — деган Мурод Назаров.

Иккинчиси, нисбий ҳақиқатга келсак, тадбиркор бойлиги «тахминан, узоғи 50 миллион доллар атрофида» эканлигини айтган.
Шунингдек, у уч йил олдин бўлиб ўтган воқеа ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Унинг айтишича, ўшанда пассив даромад келтирадиган кўплаб кўчмас мулкни сотиб юборган, ва «озгина ҳашаматга берилиб кетган»: «Қимматбаҳо соатлар, қимматбаҳо кийимлар, қиммат саёҳатлар», — деб санаб ўтган Мурод Назаров.

Шундан сўнг у тан олишича, ўзини ёмон ҳис қилиб, уялган. Чунки унинг фикрича, бошқача тасарруф этиш, масалан, кимгадир ёрдам тарзида бериш мумкин бўлган жуда кўп пулларни кераксиз нарсаларга (соатнинг нархи, тахминан, 50 минг долларни ташкил этган ва тадбиркор бундай соатлардан бир нечта, эҳтимол ҳатто ўнлаб сотиб олган) сарфлаб юборган.

Шундай қилиб Murad Buildings асосчисининг ҳашамат ва қиммат нарсаларга бўлган иштиёқи йўқолган. У буни катта сабоқ деб атаб, энг бахтсиз пайти кўп бўш пулга эга бўлган вақти эканлигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мурод Назаров бойлиги тахминан қанчалигини айтди

Жамият янгиликлари