15:18 / 16.04.2021
2 383

Президент Ўзбекистонда Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилишини маълум қилди


Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд вилоятида ўтказилаётган навбатдан ташқари сессияда давлат раҳбари Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилиши ҳақида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Олдимизда турган вазифаларни ҳал қилиш учун маҳаллабай ишлаш тизимини тубдан янгилаш бўйича янги таклифларни маъқулладим. Янги тизимда, туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари структурасида, Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилади ва марказда ҳар учта маҳаллага биттадан инспектор бириктирилади. Инспекторлар маҳалла раисининг тадбиркорлик ва томорқа бўйича ўринбосари билан ёнма-ён туриб, кеча-ю кундуз ишлайди.

Бир сўз билан айтганда, инспекторлар маҳаллабай ишлаш бўйича «Самарқанд тажрибаси»да, ҳар бир маҳалладаги иқтисодий комплекснинг кўмакчиси бўлади. Улар энди бюджетдан ойлик олиб, маҳаллада иш жойи ташкил этиш билан доимий равишда шуғулланади.

Масъул вазирлик раҳбарлари маҳаллабай ишлашнинг янги тузилмасини Пастдарғом туманида 2021 йил 1 майдан, вилоятнинг қолган барча туман ва шаҳарларида 1 июлдан босқичма-босқич жорий этишни таъминласин
», — деди Президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Ўзбекистонда Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилишини маълум қилди