12:05 / 17.04.2021
1 690

Божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган 4 млрд. сўмлик товарларни фош этишди


Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга чек қўйиш борасида тизимли  чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан бир қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйилди.

Жумладан, пост ходимлари томонидан хориждан  маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига темир йўл контейнерида келтирилган товарлар жамият вакиллари иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, контейнерда ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 3 млрд. 452 млн. сўмлик 181 минг 848 дона қўлқоплар, 160 минг дона зараркунандаларга қарши воситалар, 2 минг донадан ортиқ электрон тарозилар ҳамда 50 мингдан ортиқ бошқа хўжалик товарлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан келтирилган яна бир юк контейнерини кўздан кечиришди.
Натижада, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилмаган, қиймати 505 млн. сўмлик 9 турдаги маиший буюмлар ва эҳтиёт қисмлар товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган 4 млрд. сўмлик товарларни фош этишди