14:43 / 17.04.2021
2 789

«Бек-барака» бозорида сотувчидан кунлик пул талаб қилган аёлларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди


2021 йилнинг 6 апрел куни соат 05:10ларда 40 ёшли Нигина И. ва 32 ёшли Наргиза Ю. Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Бек-барака” савдо мажмуаси ҳудудида 43 ёшли Сафарой Б. кийим-кечак улгуржи савдоси билан шуғулланаётган вақтида унга тегишли қўлбола усулда ясалган савдо расталарини улоқтириб, турли хил аёллар кийим-кечакларини талон-торож қилиб кетиб қолганлар.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Нигина И. ва Наргиза Ю. ҳам “Бек-барака” бозорида савдо ишлари билан шуғулланиши, Сафарой Б.ни савдо қилаётган жойи уларга “тегишли” эканини, ундан савдо жойи учун кунлик пул беришини талаб қилиб, савдо қилишига мунтазам равишда тўсқинлик қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Нигина И. ва Наргиза Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жабрланувчига етказилган моддий зарар миқдори аниқланиб, уни қоплаш чоралари кўрилади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Бек-барака» бозорида сотувчидан кунлик пул талаб қилган аёлларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди