18:38 / 17.04.2021
1 637

Фарғонада юзига ниқоб тақиб, дорихоналарда босқинчилик содир этган шахслар ушланди


Фарғона шаҳрида юзига ниқоб тақиб, пневматик пистолет билан дорихоналарда босқинчилик содир этган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 11 апрель куни соат 00:30 дан 01:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар юзига тиббий ниқоб таққан ҳолда Фарғона шаҳри Марғилон кўчасида жойлашган «555» номли дорихонага пневматик пистолет билан қуролланган ҳолда бостириб кирган. Дорихонадаги навбатчи сотувчини ўлдириш билан қўрқитиб, дорихона ғазнасида бўлган 600 минг сўм пулларни олиб чиқиб кетган.
Шунингдек, ушбу икки нафар номаълум шахс шаҳарнинг Ойбек кўчасида жойлашган «Соғлом ҳаёт сари» номли дорихонага ҳам бостириб кириб, у ердан 400 минг сўм пул ва кузатув камерасининг хотира сақлаш мосламасини олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Фарғона вилояти ЖҚБ, ЙҲХБ, ППХ, Тергов бошқармаси ҳамда бошқа соҳавий хизматлар ходимларидан иборат махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, уларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида юқоридаги жиноятга Cobalt русумли автомашина ҳар икки ҳолатда ҳам алоқадорлиги аниқланган. Автомобильнинг йўналиши ўрганилиб, мазкур жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролар — 41 ёшли Дилшод ва 43 ёшли Шерзод содир қилгани маълум бўлган ва улар вилоят ИИБ ходимлари томонидан яшаш манзилида қўлга олинган.

Гумонланувчиларнинг хонадонлари тинтув қилинганда бир дона «ПМ» русумли пневматик пистолет, бир дона «Калашников» русумли пневматик автомат, 250 дона думалоқсимон пневматик ўқлар, 1 жуфт автомашина давлат рақами, бир дона алоқа рацияси, бир дона ниқоб, бир дона қора рангли қўлқоп, 3 дона кузатув камераси хотира мосламаси, 20 дона Beeline уяли алоқа компаниясига тегишли SIM-карта, 4 дона пичоқ, бир дона «ЛИЗ» русумли дрон (учувчисиз учиш аппарати) топилган. Шунингдек, Cobalt русумли автомашинадан бир дона чопқи, бир дона отвёртка, бир дона омбур ва 1 жуфт автомашина давлат рақам белгиси аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари (босқинчилик) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Дилшод ва Шерзод айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бундан ташқари, тергов ҳаракатлари давомида ушбу шахсларнинг яна бошқа жиноятга алоқадорликлари юзасидан текширувлар олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада юзига ниқоб тақиб, дорихоналарда босқинчилик содир этган шахслар ушланди