12:00 / 19.04.2021
2 271

Туркияга кетаётган одамфурушни Сирдарёда қўлга олишди


2021 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси, Сирдарё вилояти ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ТEҚКБ ходимлари томонидан одам савдоси жинояти юзасидан тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1983 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Д.Т, 1991 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, турмушга чиқмаган, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Н.К.ни «Спарк» русумли автомашинада Тошкент шаҳридаги халқаро аэропорт орқали Туркия давлати, Анталия шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун олиб кетаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркияга кетаётган одамфурушни Сирдарёда қўлга олишди