11:25 / 20.04.2021
1 882

Танишининг суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 5 млн сўм талаб қилган нигериялик ушланди


Фото: Тергов департаменти
Тошкент вилоятида товламачилик йўли билан танишидан пул талаб қилган Нигерия фуқароси қўлга олинди, дея хабар қилмоқда Тергов департаменти.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 14 апрель куни Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Жиноят қидирув бўлими ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Ўзбекистонга инглиз тили фани бўйича ўқитиш мақсадида келган нигериялик 34 ёшли О.И. таниши Х.О.ни ўз уйида меҳмон қилиб, унинг ичимлик сувига номаълум модда қўшиб берган.

Нигериялик Х.О.ни сархуш ҳолатга келганидан фойдаланиб расмга туширган ва ушбу суратларни Telegram мессенжери орқали тарқатиб юбормаслиги эвазига 5 000 000 сўм пул талаб қилган.

Фото: Тергов департаменти
Нигерия фуқароси Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Шохсарой тўйхонаси олдида Х.О.дан 2 000 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланиши маълум қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Танишининг суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 5 млн сўм талаб қилган нигериялик ушланди