12:00 / 20.04.2021
2 717

«Ҳар бир туманнинг раҳбарлари 35-40 фоиз ойлигини давлатга тўлашни ўйлаши керак» — Шавкат Мирзиёев


Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида раҳбарларни ишсиз ва хорижга ишлаш учун кетган фуқаролар масаласи билан ишламаётганини танқид қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизматининг «Махсус ракурс» дастурида сўз боради.

Давлат раҳбарининг маълум қилишича, Самарқанд вилоятида 174 минг одам ишсиз, 223 минг нафар фуқаро эса чет элда.
«Ҳар бир вилоят 4 та раҳбари виждони бўлса, вилоят ҳокимига келиб айтиши керак, ‘Мен 35-40 фоиз ойлигимни давлатга тўлайман’, деб. Нимага десангиз ҳар бир маҳалла, туманда 15, 20, 30 фоиз фуқаро чет элда юрибди. Улар учун ойлик оляпсизлар-ку. Нимага уларни бир ойда бўлмаса ҳам, икки ойда бир эсламайсизлар? Қаерда юрибди у бечора, қандай сарсон-саргардон юрибди? Уни муаммоси қандай? Жуда бўлмаса битта телефон қилиб ‘қариндошинг, болаларинг тинчми?’, деб сўрамайсизлар, ойликларингни топширмаган бўлсаларинг ҳам», — дейди давлат раҳбари.

Шунингдек, Президент ярим миллион аҳоли ишсиз юргани учун бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановга танбеҳ берган: «Бу сени ишингку. Қандай ухлайсан? Мен бугун ухлаганим йўқ. Савол бериб чиқдим ўзимга».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ҳар бир туманнинг раҳбарлари 35-40 фоиз ойлигини давлатга тўлашни ўйлаши керак» — Шавкат Мирзиёев