
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси
Пойтахтда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли йигит "Nexia" бошқариб юк автомобилига урилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 22 апрел куни соат 21:00ларда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТҲАЙ кўчасида 2004 йилда туғилган фуқаро С.А. (ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган) "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган "DAF" русумли юк автомобили орқа томонига урилган.
Натижада, "Nexia" русумли автомобил ҳайдовчиси С.А. ва ушбу автомобил йўловчиси А.Р. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишни, ота-оналардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фарзандларига автотранспорт воситасини бошқаришига рухсат бермасликни сўраймиз”, дейилади маълумотда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар