19:45 / 24.04.2021
1 965

Энергетик ичимликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди


Сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро У.Ж. бошқарувидаги “Hyundai Porter” русумли юк автомашинаси Янгиқўрғон тумани Олмазор МФЙ ҳудудида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу юк автомашина юкхонасида сифати кафолатланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 70,5 миллион сўмлик 4704 дона энергетик ичимликлар яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энергетик ичимликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди