21:30 / 24.04.2021
2 442

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди


Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги қонунбузилиш ҳолатини фош этишди.

Олинган тезкор маълумотларга асосан, Андижон шаҳрида фуқаро Э.М. бошқарувидаги “Ласетти 2” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида автотранспорт воситаси салон қисмида фуқаро Э.М.га тегишли бўлган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 51,2 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 2000 дона “Трамадол 50 мг” ва 8 дона “Тропикамид 1%” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан  суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди